27.06.2020 21:00
4373
Суперлига. ОКМК «Машъал»ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқди

Суперлига 6-турининг сўнгги ўйинида ОКМК жамоаси Олмалиқда «Машъал» клубини қабул қилди.

Баҳром Абдураҳимов томонидан 71-дақиқада киритилган ягона гол ОКМК жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди – 1:0. 

Мавсумдаги 4-ғалабасидан кейин Миржалол Қосимов жамоаси очколари сонини 14тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўриндан 2-ўринга чиқиб олди. «Машъал» эса 6 очко билан 9-ўринда қолди.

Суперлига. 6-тур. 27 июнь
ОКМК – «Машъал» - 1:0

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Султонмурод Улфатов, Сардор Нишонбоев, Тўрабек Суюнов
Гол: Баҳром Абдураҳимов 71
ОКМК: 32.Суҳроб Султонов - 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 44.Бобур Йўлдошев, 11.Мурод Тошматов - 23.Йован Жокич, 4.Миржамол Қосимов (10.Шаҳзод Нурматов, 72) - 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдурахимов (8.Ҳожимат Эркинов, 72), 77.Арслонмират Аманов - 9.Зафар Полвонов.
«Машъал»: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 9.Никита Павленко (99.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 87), 10.Шерзод Темиров, 11.Мўминжон Мелиев (7.Ифеани Ифеани, 76), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуриллаев, 33.Денис Васильев (70.Дидар Дурдиев, 87).

6-турдан кейинги турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар