27.06.2020 17:32
10623
Роналдиньо футболга қайтиши мумкин

Мексиканинг «Химнасия Ла Плата» клуби бош мураббийи Диего Марадона «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Роналдиньони футболга қайтармоқчи.

El Dia хабарига кўра, машҳур аргентиналик 40 ёшли бразилияликни ўз жамоаси таркибида кўришни истаяпти. 

Айни пайтда Роналдиньо Парагвайда уй қамоғига олинган ва «қалбаки паспорт иши» бўйича судни кутмоқда. У сўнгги бор 2015 йилда Бразилиянинг «Флуминенсе» клубида ўйнаган эди. 2018 йилда эса футболчилик фаолиятини якунлади.

Марадона «Химнасия» билан 2021 йил охирига қадар шартнома имзолаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар