27.06.2020 18:44
5557
АПЛ. «Вулверҳэмптон» «МЮ»дан ўтиб, 5-ўринга чиқиб олди

Англия Премьер-лигаси 32-турига старт берган «Астон Вилла» – «Вулверҳэмптон» ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида Дендонкер томонидан киритилган гол «бўрилар»га ғалаба келтирди.

Бирмингемдаги учрашувда ўз ҳисобига уч очко ёзиб қўйган Нуну Эшпириту Санту шогирдлари турнир жадвалидаги очколари сонини 52тага етказиб, 5-ўринга чиқиб олди. Захирасида битта ўйини бор «МЮ» 49 очко билан 6-ўринга тушди.

«Астон Вилла» эса кетма-кет мағлубиятлардан кейин 27 очко билан 19-ўринда қолди.

АПЛ. 32-тур
Астон Вилла – Вулверҳэмптон 0:1

Гол: 0:1 – 62 Дендонкер. 
Астон Вилла – Нюланд, Хоз, Таргетт (Тэйлор, 11), Конса (Ал-Муҳаммади, 60), Мингз, Хурихэйн (Макгинн, 60), Дуглас Луис, Накамба (Трезеге, 82), Грилиш, Саматта, Дэвис (Эль-Гази, 82).
Вулверҳэмптон – Руй Патрисиу, Доэрти, Боли, Коуди, Кастро, Моутинью, Саисс, Дендонкер, Рубен Невеш, Хименес (Нету, 85), Диогу Жота (Траоре, 60).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар