26.06.2020 04:24
6824
Теглар
«Ливерпуль» 30 йил ўтиб, Англия чемпиони бўлди. Клуб чемпионлик сони бўйича фақат «МЮ»дан орқада

«Челси» - «Манчестер Сити» (2:1) ўйинидан кейин «Ливерпуль» Англия Премьер-лигаси жорий мавсуми якунига кўра, 1-ўринни нақд қилди. 

«Ливерпуль» клуби орадан 30 йил ўтиб, Англия чемпионлигини қўлга киритди. «Қизиллар» томонидан эришилган сўнгги ғолиблик бундан 30 йил аввал – Англия миллий чемпионати ҳали Премьер-лига номини олмаган 1990 йилда рўй берганди.

«Ливерпуль» жорий йилги мавсумдаги соврин билан 19 карра Англия чемпионига айланди. Юрген Клопп жамоаси бу борада Премьер-лигада фақатгина битта клуб - «Манчестер Юнайтед»дан ортда қолмоқда. «Қизил иблислар» ҳисобида 20 карра Англия чемпионлиги мавжуд.

Маълумот учун, ливерпулликлар Юрген Клопп жамоага келган 2015 йилги мавсумдан сўнг 4та турнирда зафар қучишди: Чемпионлар лигаси-2018/19, УЕФА Суперкубоги-2019, клублар ўртасидаги ЖЧ-2019 ва Премьер-лига-2019/20 мавсум ғолиблигидир.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар