26.06.2020 02:57
2293
Теглар
Клопп Англия чемпионига айланган германиялик илк мураббийга айланди. Унинг совринлари 9тага етди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионига айланган германиялик илк мураббийга айланди. 

Бунгача ҳеч бир немис мутахассиси Англия Премьер-лигасида ғолиб бўла олмаган. АПЛ чемпионлиги 53 ёшли германиялик мураббийнинг фаолиятидаги 9-совриндир.

Олдинроқ, Клопп «Боруссия» бош мураббийи сифатида икки карра Германия чемпиони (2011, 2012), Германия кубоги соҳиби (2012) ва Германия Суперкубоги ғолибига (2013, 2014) айланган. 

«Ливерпуль» клубида фаолият бошлагач эса, тўртта турнирда зафар қучди: Чемпионлар лигаси (2018/19), УЕФА Суперкубоги (2019), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2019) ва Англия Премьер-лигаси (2019/20).

Маълумот учун, «Ливерпуль» клуби 30 йил ўтиб, Англия чемпионлигини қўлга киритди. Мерсисайдлар сўнгги марта 1990 йилда мамлакат чемпионига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар