25.06.2020 00:00
1124
Теглар
«МЮ» Марсиялнинг ҳет-триги эвазига «Шеффилд Юнайтед»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Англия Премьер-лигаси 31-тури доирасида «МЮ» «Шеффилд Юнайтед»га қарши майдонга тушди.

«Олд Траффорд»даги учрашувда Погба 10 ойлик танаффусдан кейин илк марта асосий таркибдан жой олди. Учрашувни ҳужумкор бошлаган Сульшер шогирдлари 7-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Марсилья Рэшфорднинг узатмасини голга айлантирди.

44-дақиқада эса яна Марсиялнинг ўзи Уан-Биссаканинг ўнг қанотдаги узатмасидан кейин фарқни иккитага оширган бўлса, 74-дақиқада Рэшфорд – Марсияль комбинациясини Антони чиройли якунлаб қўйди – 3:0.

Ушбу ғалабадан кейин «МЮ» очколари сонини 49тага етказиб, 4-ўриндаги «Челси» билан фарқни иккитагача қисқартирди. «Челси» пайшанба куни «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади.

АПЛ. 31-тур. 24 июнь 

Манчестер Юнайтед – Шеффилд Юнайтед 3:0
Голлар: 1:0 – 7 Марсьяль, 2:0 – 44 Марсьяль, 3:0 – 74 Марсьяль.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Магуайр, Погба (Перейра, 80), Бруну Фернандеш (Мактомини, 80), Матич, Марсьяль (Игало, 80), Гринвуд (Мата, 81), Рэшфорд (Жеймс, 80).
Шеффилд Юнайтед – Мур, Стивенс, Джагелка, Башем, Болдок, Ландстрем, Флек, Норвуд (Берге, 46), Робинсон, Муссе (Макберни, 46), Макголдрик (Живкович, 64).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар