25.06.2020 01:40
1826
Теглар
Фергюсон кетгач, илк марта «МЮ» футболчиси АПЛда ҳет-трик қилди

«МЮ» футболчиси Антони Марсьяль АПЛ 31-туридан ўрин олган «Шеффилд»га қарши ўйинда учта гол урди. Бу футболчининг АПЛдаги илк ҳет-трики бўлди.

Марсьяль сэр Алекс Фергюсон «МЮ»дан кетгач, АПЛда ҳет-трик қайд этган жамоанинг илк футболчиси бўлди. Англия чемпионатида «МЮ» сафида охирги марта Робин ван Перси ҳет-трик қайд этган. Нидерландиялик суперюлдуз 2013 йил апрелда «Астон Вилла» дарвозасига учта гол урганди.

Франциялик Антони Марсьяль шу тариқа жорий мавсумда «МЮ» сафида урган голлари сонини 19тага етказиб олди. Бу ҳужумчининг бир мавсумда урган голлари сони бўйича шахсий рекорди ҳисобланади.

Бу ғалабадан сўнг «МЮ» очколари сонини 49тага етказиб олди ва жамоа 5-ўринда бормоқда. 4-ўриндаги «Челси» ҳисобида 51та очко бор ва Лондон клуби 31-тур ўйинини эртага «Манчестер Сити»га қарши ўтказади.

Маълумот учун, сэр Алекс Фергюсондан кейин «МЮ»ни Дэвид Мойес, Луи ван Гаал, Райан Гиггз, Жозу Моуриньо ва эндиликда Оле-Гуннар Сульшер бошқармоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар