24.06.2020 10:36
1413
Виллиан ва Педро мавсум якунигача «Челси»да қолишга рози бўлишди

«Челси» клуби раҳбарияти жамоа яримҳимоячилари Виллиан ва Педро билан келишувга эришди, дея ёзмоқда The Telegraph.

Манбанинг ёзишича, клуб бразилиялик ва испаниялик футболчи билан мавсум якунига қадар шартномани узайтиради.

Мавсум якунлангач, ҳар икки футболчи ҳам жамоани тарк этади. 

Олдинроқ, Педронинг «Рома»га ўтиши ҳақида айтилган бўлса, Виллианнинг «Арсенал», «Тоттенҳэм», «ПСЖ» клублари билан музокара ўтказгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар