21.06.2020 15:06
11208
Аргентиналик футболчи: «Барселона» билан ўйинда Роналдиньони оёғини синдириш учун пул таклиф қилишганди»

«Сельта» собиқ ҳимоячиси Фернандо Касерес бир неча йил аввал «Барселона»га қарши ўйинда Роналдиньога жароҳат етказиш учун унга пул таклиф қилинганлигини ошкор қилди.

«Ўшанда Роналдиньо Каталонияда ажойиб ўйинлар намойиш этаётган эди. Биз Вигода «Барселона»га қарши ўйинда майдонга тушдик. Роналдиньо биринчи маротиба мени алдаб ўтаётганида, орқадан оёғига уриб йиқитдим. Ўрнида тураётганида ёрдам бериб, унга «сени оёғингни синдириш учун 3 минг евро таклиф қилишди», деб очиғини айтдим. У эса менга қарата «Агар мени тўхтата олсанг, бемалол» дея жавоб берди. Тўғриси, дастлабки уринишдан кейин ўзим ҳам қўрққандим, шу боис бошқа жароҳат етказишга уринмадим. Шунга қарамай у майдонда жаҳл билан тўп суриб, ажойиб ўйини билан катта таассурот қолдирганди», - дея Касереснинг сўзларини келтирмоқда Soccer Laduma.

Маълумот учун, аргентиналик ҳимоячи Фернандо Касерес фаолияти давомида «Ривер Плейт», «Сарагоса», «Бока Хуниорс», «Валенсия», «Сельта» клубларида тўп суриб, 2007 йилда 38 ёшида бутсасини михга илган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар