06.06.2020 12:45
2776
Сульшер: «Барча «Тоттенҳэм» билан баҳсда яхши ўйин намойиш этишимиз кераклигини тушунади»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг тикланиши ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус  пандемияси туфайли тўхтатилган Премьер-лига ўйинлари 19 июндан давом эттирилади. Шу куни «МЮ» 30-тур доирасида «Тоттенҳэм» меҳмони бўлади.

«Икки ҳафтадан сўнг биринчи ўйинни ўтказамиз. Ғалаба қозониш учун кўпроқ ишлашимиз керак. Ҳамма «Тоттенҳэм» билан баҳсда яхши ўйин намойиш этишимиз кераклигини тушунади. Муҳим ўйин ўтказамиз.

Сўнгги кунларда об-ҳаво ажойиб. Шу сабабли футболчиларимиз бўлажак беллашувга тўғри мослашишларига аминман», – дейди Сульшер MUTV'га.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар