06.06.2020 18:39
3821
Снейдер: «Месси ёки Роналду даражасидаги ўйинчи бўлишим мумкин эди, аммо мен ҳаётдан завқланишни истадим»

«Реал», «Интер» ва Нидерландия миллий жамоаси собиқ футболчиси Уэсли Снейдер футболчилик фаолиятида Месси ёки Роналду даражасига чиқа олиши мумкин бўлганлиги ҳақида гапирди.

«Месси ёки Роналду даражасидаги ўйинчи бўлишим мумкин эди, аммо буни ўзим истамаганман. Мен ҳаётда завқланиб яшашни танладим. Криштиану ва Лео эса бошқача одамлар, улар фаолиятида чўққиларга чиқиш учун кўп нарсани қурбон қилишларига тўғри келган. Шунга қарамай, ҳеч нарсадан афсусланмайман – фаолиятим ажойиб ўтди.

Ҳозирда ёш футболчиларни тарбиялаш билан бандман. Болаларнинг футболчи сифатида ўсаётганлиги, муваффақиятини кўриб хурсанд бўламан. Келажакада балки мураббий ёки менежер бўларман», - дейди Снейдер журналист Жанлука ди Марциога берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар