06.06.2020 14:03
15262
Ҳоланд қайси футболчига ўхшашни исташини айтди

«Боруссия» клуби форварди Эрлинг Ҳоланд қайси футболчига ўхшашни исташи ҳақида гапирди.

«Дортмундга келиб тезда тил топишиб кетган футболчилардан бири Хуммельс бўлди. Матсга жуда ҳам ҳавас қиламан, у жаҳон чемпионлиги ва бир қатор совринларга эга чиққан футболчи саналади. Унинг ютуқларини такрорлашни истардим.

Менда ҳам айнан Хуммельсдаги сингари ғолиблик руҳи пайдо бўлишини хоҳлардим. У ҳақиқий жангчи, ундан кўп нарсани ўрганиб олишим мумкин. Бу борада унга доим ўхшашга ҳаракат қиламан», - дея Ҳоланднинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Маълумот учун, Ҳоланд Германияга кўчиб ўтгач, ўтган 14 ўйинда 13та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар