06.06.2020 07:35
17270
Модрич Роналду ва Моуриньо ўртасидаги можарони гапириб берди 

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич Мадрид клубидаги фаолияти давомида бош мураббий Жозе Моуриньо ва ҳужумчи Криштиану Роналду ўртасида бўлган можаро ҳақида гапирди.

«Моуриньонинг муносабати мени ҳайрон қолдирган. Испания Кубогида 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Аутдан тўп ташланаётганда Роналду рақиб ўйинчисига эргашмади ва Жозе бундан ғазабланди. Танаффус пайтида кийиниш хонасига қайтганимизда Роналду хафа бўлганини, кўзларида ёш турганини кўрдим. 

Роналду ҳаракат қилаётганини айтди, Моуриньо уни танқид қилди. Улар ўртасидаги баҳс шу қадар қизиб кетдики, ўйинчилар аралашувигина йирик жанжалнинг олдини олишга ёрдам берди», – дея Модричнинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, Роналду ҳозир «Ювентус»да ҳаракат қилади. Моуриньо эса «Тоттенҳэм» бош мураббийидир.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар