06.06.2020 18:51
1570
Теглар
«Ливерпуль» ёзда ҳеч кимни сотиб олмайди

«Ливерпуль» клуби таркибни кучайтиришга эҳтиёж сезмаяпти.

BBC хабарига кўра, «қизиллар» ёзда трансфер бозорига чиқишни режалаштирмаяпти.

Аввалроқ «Ливерпуль» «Рома» ҳимоячиси Николо Дзаньоло, «Барселона» яримҳимоячиси Усмон Дембеле ва «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер хизматига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд қилиш жоизки, мерсисайдликлар ўтган йили ҳам трансфер бозорида фаоллик қилишмади ва янги футболчилар хариди учун атиги 1,9 млн евро сарфлашди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар