06.06.2020 15:34
4196
Теглар
«Челси» футболчиси «Рома»га ўтишга яқин

Лондоннинг «Челси» клуби яримҳимоячиси Педро ёзги трансфер ойнасида катта эҳтимол билан Италиянинг «Рома» клубига ўтади, дея хабар бермоқда Goal.

32 ёшли испаниялик футболчининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади. Педро Рим клубига эркин агент сифатида ўтиши кутилмоқда.

Манбанинг қайд этишича, Педронинг агенти «Рома»дан ташқари «Ювентус», «Валенсия», «Севилья» ва «Бетис» клублари билан ҳам музокара олиб бориб, якунда римликлар билан келишувга эришган.

32 ёшли футболчи жароҳати боис кўп вақт давомида майдонга туша олмай, ушбу мавсумда жами 18 ўйинда тўп сурди.

Маълумот учун, Педро «Стэмфорд Бриж»да ўтган сўнгги 5 йилда АПЛ, Англия кубоги ва Европа лигаси бош совринларини қўлга киритган. У «Челси»да жами 201 ўйинда 43та гол ва 28та голли узатмга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар