06.06.2020 22:45
7260
Бундеслига тарихидаги голнинг энг ёш муаллифи ўзгарди

«Байер» яримҳимоячиси Флориан Вирц Германия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Бавария»га (2:4) қарши ўйинда гол урди.

Натижада Вирц Бундеслига тарихида голнинг энг ёш муаллифига айланди. Футболчи Мануэль Нойер дарвозасига тўп киритган паллада 17 ёш 1 ой ва 3 кунлик эди.

Бундан олдинги рекорд Нури Шаҳинга тегишли бўлиб, 2005 йил ноябрь ойида «Боруссия Дортмунд» таркибида 17 ёш 2 ой ва 21 кунлигида гол урган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар