06.06.2020 01:06
6024
Теглар
«Боруссия»нинг икки футболчиси соч олдиргани учун жаримага тортилди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Мануэль Аканжи ва ҳужумкор футболчиси Жейдон Санчо карантин вақтида белгиланган тиббий қоидаларни бузгани учун Немис футбол лигаси (DFL) томонидан жаримага тортилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

DFL футболчиларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги расмларини ўрганиб, Аканжи ва Санчонинг уй шароитида сартарошни чақириб, соч олдирганлигини, устига-устак бу жараёнда тиббий ниқоб ва қўлқопдан фойдаланмаганлигини аниқлади. Шу сабабли швейцариялик ва англиялик футболчилар моддий жаримага тортилишди. Белгиланган жазо миқдори очиқланмаган.

Bild нашрининг қайд этишича, белгиланган эҳтиёт чораларисиз «Боруссия»нинг яна тўрт нафар футболчиси сартарош хизматидан фойдаланган. Аммо исбот сифатида расмлар топилмагани боис улар жаримадан қутилиб қолган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Дортмунд клубининг икки футболчиси Санчо ва ва Ашраф Ҳакими Бундеслига доирасидаги «Падерборн»га (6:1) қарши ўйинда гол уриб, либосларидаги «Justice for George» («Жорж учун адолат») ёзувини кўрсатган ҳолда АҚШда полициячилар қўлида вафот этган афроамерикалик Жорж Флойдни хотирлашганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар