06.06.2020 21:30
14295
«Барселона» Фати трансфери бўйича 100 млн евро таклиф олди

«Барселона» яримҳимоячи Анссумане Фати трансфери бўйича 100 млн евро миқдорида таклиф олди, деб ёзди Sport.es.

Бироқ, каталонияликлар президенти Жозеп Бартомеу 17 ёшли футболчини қўйиб юборишни истамади. Фати учун қайси клуб бундай катта қийматни таклиф этганига аниқлик қиритилмади.

Бартомеу ўз қарори ҳақида раҳбарият билан ўтказилган видеоконференцияда шундай деди: «Фати сотилмайди. Бу муҳокама қилинмайди».

Бу мавсумда ёш футболчи «Барселона» таркибида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар