03.06.2020 09:08
2782
«Лион» «Вильярреал» ҳужумчисини сотиб олди

«Лион» «Вильярреал» ҳужумчиси Карла Токо Экамбини сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб ўз расмий сайтида хабар берди.

Франция клуби камерунлик футболчи учун 11,5 млн евро тўлади. Бу қиймат бонуслар ҳисобига яна 4 млнга ортиши мумкин.

«Лион» 27 ёшли форвардни қишда ижарага олганди. У ҳозиргача французлар сафида 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар