03.06.2020 10:28
7749
«Челси»нинг ёзги трансферлар ойнасидаги икки асосий нишони маълум

Лондоннинг «Челси» клуби ёзги трансферлар ойнасида 2 футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи, деб ёзади Тhe Athletic.

Манбага кўра, инглиз клуби раҳбари Роман Абрамович таркибни кучайтириш учун 115 млн евро ажратишга тайёр. «Аристократлар»нинг асосий мақсадлари – «Лестер» ҳимоячиси Бен Чилуэлл ва «Боруссия» Д яримҳимоячиси Жейдон Санчо.

Бу мавсумда 20 ёшли Санчо барча турнирлар доирасида 39та ўйин ўтказиб, 20та гол урди ва 20та голга ассистентлик қилди. 23 ёшли Чилуэлл эса 28та баҳсда 2та тўп киритди ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар