02.06.2020 21:16
9777
«Манчестер Сити» ЕЧЛда ўйнамаса, «МЮ» ашаддий рақибининг етакчисига таклиф билан чиқмоқчи

«Манчестер Сити» еврокубокларда иштирок этмаса, жамоа ҳужумчиси Раҳим Стерлинг ҳам клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, «Сити» етакчиси учун клубнинг азалий рақиби «Манчестер Юнайтед» курашмоқчи. «Қизил иблислар»нинг Стерлинг трансфери борасидаги қарори халқаро арбитраж судининг «Манчестер Сити» бўйича якуний хулосасига боғлиқ бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун УЕФА томонидан икки мавсумга еврокубок баҳсларидан четлатилганди.

Олдинроқ, Англия миллий жамоаси форвардига Мадриднинг «Реал» клуби томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсумдаги 24 ўйинда 11та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар