02.06.2020 08:04
7682
Лаутаро Мартинеснинг «Барса»га ўтиши ва қанча маош олиши борасида янги тафсилотлар маълум бўлди

Италиялик журналист Николо Скира «твиттер»даги саҳифасида «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги борасида янги тафсилотларни ёзди.

«Лаурато Мартинес ва «Барселона» ўртасида тўлиқ келишувга эришилди. Унинг Каталония клубида маоши 12 млн евро ва бонуслардан иборат бўлади. Келгуси ҳафталарда «Барселона» «Интер» билан келишувга эришиши керак.  

«Интер» футболчининг шартномасида кўрсатилган 111 млн евро товон пулини олишни хоҳламоқда. Шунингдек, 90 млн евро ва «Барса»нинг бирор ўйинчиси таклиф қилиниши ҳам Милан клубини ишонтириши мумкин. Каталония клубининг 60 млн евро+Артуро Видаль+Нелсон Семеду таклифи эса рад этилган», – ёзилади манбада.

Бу мавсумда 22 ёшли Мартинес А Серияда 22та ўйин ўтказиб, 11та тўп киритган. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар