02.06.2020 16:55
7065
Гвардиола миллий жамоани бошқаришни орзу қилмоқда

Футбол агенти Пере Гвардиола «Манчестер Сити»ни бошқараётган акаси Хосеп Гвардиоланинг келажаги тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг сўзларига кўра, Пеп миллий жамоада ишлашни орзу қилмоқда.

«Пеп бир кун келиб миллий жамоани бошқаришни истаяпти. Кўрамиз, келажакда нима бўлар экан. Ҳозир бу ҳақда гапиришга эрта», — деб Пере Гвардиола сўзларини келтирмоқда Globo Esporte.

Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятини 2007 йилда бошлаган ва «Барселона», «Бавария» клубларида ҳам ишлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар