02.06.2020 15:13
9337
«Челси» Премьер-лигага ноодатий таклиф билан чиқди

Лондоннинг «Челси» клуби Англия Премьер-лигаси раҳбариятига ноодатий таклиф билан чиқди, дея ёзмоқда The Telegraph.

Манбанинг хабар қилишича, «Челси» клуби футбол ташкилотидан мавсум якунига қадар ўйин давомида 9та ўзгаришга рухсат берилишини сўраб мурожаат қилган.

Бунинг сабаби сифатида узоқ танаффусдан кейин футболчиларнинг ўйин ва машғулотларда турли жароҳатларга мойил бўлиши ва коронавирус юқтириб олиш хавфи келтирилган. АПЛ раҳбарияти бу борада ҳали жавоб қайтаргани йўқ.

Маълумот учун, май ойи бошида ФИФА мавсум якунигача футбол учрашувларида 5тадан ўзгариш қилишга рухсат берганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар