02.06.2020 14:34
19324
«Барселона»нинг 5 нафар футболчиси коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди

Пандемия сабабли юзага келган танаффус пайтида «Барселона»нинг бир нечта аъзоси коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда RAC1 хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, COVID-19 инфекцияси билан Каталония жамоасининг 5 нафар футболчиси ва 2 нафар ходими касалланган. Уларнинг барчаси вирусни касаллик аломатларисиз ўтказишган ва ҳозирда ўзларини яхши ҳис қилган ҳолда жамоа билан шуғулланишмоқда.

Олдинроқ «Барселона» барча футболчилар ва ходимлар тестдан ўтказилгани ва ҳеч кимда вирус қайд этилмаганлиги ҳақида маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати ўйинлари пандемия сабабли март ойида тўхтатилганди. Баҳслар 11 июндан давом эттирилиши маълум қилинган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар