01.06.2020 16:31
4072
«Арсенал» Обамеянгни қолдириш учун яна бир таклиф берди

Лондоннинг «Арсенал» клуби ёзги трансфер ойнасида жамоа сафини тарк этмоқчи бўлаётган ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз сафида сақлаб қолишга интилмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Никола Скира хабар берди.

Манбанинг ёзишича, Обамеянгнинг ўзини трансферга қўйишни сўраганига қарамай, «Арсенал» раҳбарияти габонлик форвардни ўз сафида олиб қолиш учун унга 2023 йилгача мўлжалланган йиллик 12 миллион евро миқдоридаги маошни таклиф қилган. Футболчи ҳозирча янги шартнома бўйича жавоб қайтаргани йўқ. 

Обамеянгнинг амалдаги шартномаси 2021 йилгача имзоланган бўлиб, йиллик 10 миллион евро маош олмоқда. Олдинроқ, 30 ёшли ҳужумчига «Челси», «Интер» ва «Реал» клублари қизиқиш билдирганди.

Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсумда клуби сафида жами 32 ўйинда 20та голга муаллифлик қилган. Transfermarkt’га кўра, футболчининг трансфер баҳоси 50 миллион фунтни ташкил этади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар