28.05.2020 17:55
11338
Бэйлнинг «Реал»даги кейинги тақдири деярли ойдинлашган

Мадриднинг «Реал» клуби Гарет Бэйлни ёзги трансфер ойнасида сотишни мўлжаллаётган бўлса-да, футболчи катта эътимол билан яна жамоада қолади, дея ёзмоқда Marca.

Нашрнинг хабар беришича, ОАВда Гарет Бэйлга бир қатор клублар қизиқаётганлиги ҳақида турли хабарлар янграётган бўлса-да, «қироллик клуби» ҳалигача бирорта клубдан Бэйл бўйича расмий таклиф олмаган. Аксарият клубларнинг пандемия даврида молиявий муаммоларга учраётгани боис, 30 ёшли уэльслик ҳужумчига жиддий таклиф тушиши кутилмаяпти. 

Мадрид клуби фақатгина Англиянинг «Ньюкасл» клуби саудия арабистонлик инвесторлар қўлига ўтгач, шундан кейин АПЛ клубидан таклиф бўлишини кутмоқда. Акс ҳолда клубда захирада қолаётган катта маош олувчи Бэйлнинг Мадридда қолиши эҳтимоли юқори.

Маълумот учун, Гарет ушбу мавсумда Ла Лиганинг 14 ўйинида бор йўғи 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар