28.05.2020 23:16
4818
Теглар
«Барселона» скаутларнинг ярмини ишдан бўшатади

«Барселона» клуби селекция хизматининг ишидан мамнун эмас.

Cadena Ser хабарига кўра, клуб раҳбарияти скаутларнинг ярмини ишдан бўшатади – 40 нафар скаутдан фаолияти қониқарсиз деб топилган 15-20 нафарига жавоб бериб юборилади. 

Бундан ташқари, «Барселона» коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий қийинчиликка ҳам учрамоқда ва харажатларни кескин камайтиришга мажбур.

Аввалроқ, «Барселона» футболчиларининг маоши 70 фоизга қисқартирилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар