26.05.2020 13:37
8636
«Манчестер Сити» Сане ўрнига бошқа футболчини топди

«Манчестер Сити» клуби яримҳимоячи Лерой Сане билан хайрлашиши мумкин.

Daily Mail хабарига кўра, «шаҳарликлар» «Бавария»га ўтиб кетиши кутилаётган ёш иқтидор ўрнига бошқа футболчини олишни кўзламоқда.

«Манчестер Сити» ёзда «Байер» ҳужумчиси Леон Бэйли трансферини амалга оширишга уриниб кўради. Агар битим амалга ошса, ямайкалик футболчи Сане ўрнини босиши мумкин.

Лерой 2016 йилдан бери «Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу мавсумда футболчи жароҳати туфайли барча мусобақаларда атиги 2та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер қиймати 80 млн еврога баҳоланяпти.

Бэйли 2017 йилдан бери «Байер» таркибида ўйнаяпти. Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер қиймати 30 млн еврога баҳоланяпти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар