26.05.2020 09:15
4379
Артур «Барселона»даги келажаги ҳақида фикр билдирди

«Барселона» яримҳимоячиси Артур жамоадан кетмоқчи эмас, деб ёзади ESPN.

«Доим турли миш-мишлар мавжуд, аммо мени қизиқтирадиган ягона вариант бу – «Барселона»да қолиш.

Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман, клуб ва мураббийлар штабидан менга билдирган ишончлари учун миннатдорман. Катта клублардан бўлаётган қизиқишлар яхши, лекин мен кўп йиллар давомида «Барса»да ўйнаш ҳақида ўйлайман. Доим шу жамоада бўлишни истардим», – дейди Артур.

«Агар «Барселона» бошқа жамоалар билан музокаралар олиб бориш мумкинлигини айтса, бу Артурнинг клубга керак эмаслигини билдиради. Аммо бу содир бўлмади, шунинг учун у карьерасини ҳозирги клубида давом эттиришга 100 фоиз ишонади. Италияга йўл олиш Артурнинг режаларига кирмаган», – дейди бразилиялик футболчининг яқинларидан бири.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 23 ёшли футболчи «Ювентус»га ўтишга рози бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар