25.05.2020 17:32
3200
«Реал» Эдегорни қайтармоқчи

«Реал Сосьедад» клубида ижарада ўйнаётган ҳужумчи Мартин Эдегор келасида мавсумда «Реал»га қайтади.

As хабарига кўра, 21 ёшли норвегиялик бош мураббий Зинедин Зиданнинг режаларидан ўрин олган. Футболчи ёзда ижарадан қайтариб олинади ва асосий таркибда ўзини кўрсатиши учун имконият берилади.

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган молиявий қийинчиликлар туфайли, «Реал» Эдегорни жамоани кучайтиришга қодир деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ Эдегорнинг «Реал Сосьедад» таркибида қолишга қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мартин 2015 йилдан бери «Реал» таркибида. Футболчининг мадридликлар билан имзолаган шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган. У «Ҳеренвен» ва «Витесс» клубларида ҳам ижарада ўйнаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар