25.05.2020 18:59
3262
«Арсенал» Коутиньо трансфери устида иш бошлади

«Арсенал» клуби «Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо трансфери устида ишлаяпти.

Le10sport хабарига кўра, футболчининг хизматига шахсан бош мураббий Микел Артета қизиқиш билдиряпти.

Коутиньо бу мавсумни «Бавария» таркибида ижарада ўтказмоқда. Мюнхенликлар уни 120 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга эди. Аммо бундай қилишни лозим кўришмади.

Аввалроқ, 27 ёшли Коутиньо билан «Челси», «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам шартнома имзоламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо апрель ойида жарроҳлик столига ётди ва ўнг оёғи товонидан операция қилинди. Айни пайтда у тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар