23.05.2020 13:57
3966
Винисиус: «Реал» икки ўйинда ҳам «Барселона»дан кучлироқ эди»

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор жорий мавсум доирасида «Барселона»га қарши кечган ўйинлар ҳақида гапирди.

«Реал» Ла Лига доирасидаги икки ўйинда «Барселона»дан кучлироқ ўйнаганмиди? Ҳа, мен икки ўйинни ҳам такроран томоша қилиб, биз улардан яхшироқ ўйнаганимизни англадим. Биз кўп жиҳатда улардан кучлироқ кўрингандик.

Энди тезроқ спорт формамизни тиклашимиз керак. Биз ғалаба қозониш учун мавсумнинг қолган қисмини интиқлик билан кутаяпмиз. Мухлисларимиз учун Ла Лигада чемпион бўлишимиз керак. Жуда кўпчилик коронавирус туфайли азият чекди. Оғир дамларда «Реал» мухлисларини қувонтириш учун ҳам ғолибликни қўлга киритсак ажойиб бўларди. Тўғри, Примерадаги чемпионлигимиз фожиага ечим бўла олмайди, аммо мухлисларимизга озгина табассум улаша олсак шунинг ўзи катта бахт», - дея Винисиуснинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Маълумот учун, жорий йилги «Эль Класико»нинг дастлабкисида ҳисоб очилмаган бўлса, Мадриддаги баҳсда «Реал» 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар