23.05.2020 09:43
7692
Санчо учун курашда «МЮ»га яна бир рақобатчи пайдо бўлди

«Бавария» «Боруссия» Дортмунд ҳавбеки Жейдон Санчога қизиқмоқда, деб ёзади ESPN.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли инглизга «Манчестер Юнайтед» асосий даъвогар саналади. Аммо «Бавария» ёзда «Манчестер Сити»дан Лерой Санени сотиб ололмаса, бор эътиборини Санчога қаратишни мақсад қилган.

Маълум бўлишича, Мюнхен клуби Санчо билан коронавирус пандемияси даврида ҳам музокаралар ўтказган.

Аввалроқ яримхимоячига «Ливерпуль», «Челси» ва «ПСЖ» ҳам қизиқаётганлиги хақида айтилганди.

Яримҳимоячи бу мавсумда Бундеслигада 24та ўйин ўтказиб, 14та тўп киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар