23.05.2020 12:53
16283
Почеттино фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлигини айтди

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино кейинги фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди.

«Англияни яхши кўраман. Яшаш учун Лондонда қолмоқчиман. Шунга қарамай, бошқа давлат клубларининг таклифи учун очиқман. Мураббийлик фаолиятимни давом эттиришга тайёрман. Мураббийлар штабимиз «Эспаньол», «Саутҳемптон» ва «Тоттенҳэм»даги фаолияти давомида кўп нарсаларга ўрганди. Бизга ишонч билдирадиганларга кўп нарса бера олишимиз мумкин.

АПЛнинг топ-6лигига кирмайдиган клубни бошқариш? Биласизми, Англияда олтилик доим ўзгариб туради. Жадвалга қаранг, «Тоттенҳэм» ёки «Арсенал»ни у ердан топа олмайсиз. Ҳамма жамоани ҳурмат қиламан. Клублар пул тикиб, катта ҳажмдаги ишларни олиб боришмоқда. Мен таклифни кўриб чиққан бўлардим», - дейди Почеттино Sky Sports’га берган интервьюсида.

Маълумот учун, «Ньюкасл» клуби Почеттино номзодига қизиқиш билдириб, тез орада аргентиналик мутахассис билан музокара бошламоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар