23.05.2020 08:33
3246
Оуэн Ҳаргривз: «Ҳоланд «Бавария»да ўйнай олмайди»

«Бавария»нинг собиқ яримҳимоячиси Оуэн Ҳаргривз «Боруссия» Д клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳақида гапирди.

«Ҳоланд ўзгача. У шуни кўрсатяптики, гўёки гол уриш – осон иш. Аммо бунчалик эмас.

У ниҳоятда яхши ҳужумчи. Лекин «Бавария» уни қўлга киритса, Эрлинг асосий таркибда ўйнай олмайди. Чунки Мюнхен клубида ўтган ҳафта мавсумдаги 40-голини урган Левандовски бор. Улар фақат битта ҳужумчи билан ўйнашади», – деб Ҳаргривзнинг сўзларини келтиради FourFourTwo.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар