23.05.2020 09:22
2307
Теглар
Нойер келажакдаги асосий мақсади ҳақида гапирди

«Бавария» билан шартномасини 2023 йилгача узайтирган дарвозабон Мануэль Нойер келажакдаги асосий мақсадини айтди.

«Мен жамоамизга ишонаман. Кейинги йилларда биз муваффақиятли ўйин намойиш эта оламиз. Албатта, бу мавсумда ҳам мақсадларимиз бор.

«Бавария»да ўйнаш ва сардор бўлиш жуда яхши. Ҳар йили барча совринларини ютиш истаги билан мавсумни бошлаймиз. Бу йил Бундеслигада чемпионлик учун курашяпмиз ва қолган мусобақаларда ҳам юришимизни давом эттиряпмиз. Ҳар бир ўйинчи ҳозирги шароитга мослашиши керак.

Энг асосий мақсадларимдан бири – худди 2012 йилда бўлганидек, 2022 йилги Мюнхенда ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаш. 2021/2022 йиги мавсум финали яна бизнинг майдонимизда бўлади ва бу бутун жамоа учун катта турткидир. Бу – барчамизнинг орзуйимиз», – деб Нойернинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, 2012 йили «Бавария»нинг уй стадиони «Альянц Арена»да ўтган ЕЧЛ финалида мезбонлар «Челси» билан баҳс юритишган ва пенальтилар сериясида имкониятни бой беришган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар