23.05.2020 10:24
15449
Моуриньо Ибраҳимович «Барселона»га кетаётганида унга нима деганини айтди

«Интер»нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Милан клубида ишлаган пайтларида ҳужумчи Златан Ибраҳимовичнинг «Барселона»га ўтиб кетганига қандай муносабатда бўлгани ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, швециялик футболчи 2009 йили «Интер»дан «Барселона»га ўтади, шундан кейин миланликлар Чемпионлар Лигасини ютишади.

«У кийиниш хонасига келиб: «Мен кетяпман. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишим керак» деганди.

Италиялик ёрдамчиларим Златансиз Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш мумкин эмас, деб ўйлашган. Шунингдек, клуб ўйинчилари ҳам уни йўқотишни исташмаган. Мен хавотирланардим, лекин суҳбатни шундай якунладим: «Сен кетсанг, биз чемпион бўлишимиз мумкин».

Кейин ижрочи директор Марко Бранкега Ибра «Барселона»га ўтса, Самюэль Это'О билан шартнома тузишга ҳаракат қилишимиз кераклигини айтдим. У ва Диего Милито жамоага тактика нуқтаи назаридан кўп нарса бериши мумкин эди», – деб Моуриньонинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар