23.05.2020 18:06
7190
Теглар
Испания ҳукумати Ла Лигани давом эттиришга рухсат берди

Испания ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган эҳтиёт чораларини енгиллаштириш ҳақида қарор қабул қилди. Унга кўра, мамлакат чемпионати баҳслари 8 июнь кунидан бошлаб давом эттириладиган бўлди.

«Одатий ҳаёт тарзига қайтиш вақти келди. Мамлакатда футбол бўйича миллий чемпионат ўйинлари 8 июнь кунидан давом эттирилади», - дея Испания ҳукумати раҳбари Педро Санчеснинг сўзларини келтирмоқда Marca нашри.

Маълумот учун, Ла Лига доирасидаги сўнгги ўйин 10 март куни ўтказилган эди. «Барселона» турнир жадвалида 58 очко жамғариб 1-ўринда бораётган бўлса, «Реал» 56 очко билан 2-поғонадан жой олган. Учинчи ўринни эса 47 очко билан «Севилья» эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар