23.05.2020 07:26
6250
Теглар
Игуаин фаолиятини қайси клубда якунламоқчилигини ошкор қилди

«Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин фаолиятини «Ривер Плейт»да якунлаш истаги ҳақида гапирди. 

«Ривер» – менинг ривожланишимга имконият тақдим этган, «Реал»га ўтгунимча ҳамма нарсани берган клуб. Ҳозирча нима бўлишини билмайман. Айни вақтда бор хаёлим «Ювентус»да.

Гальярдо («Ривер Плейт» бош мураббийи) жамоаси жуда жозибали ўйнайди. Уларда сифат, куч – ҳамма нарса бор. Уларнинг марказий ҳужумчисида жуда кўп имкониятлар бўлади. «Ривер»да ўйнаган собиқ футболчилар, шубҳасиз, жамоани кузатиб, ўзларини ўша ерда кўришади.

Гальярдо барчанинг эътиборини тортди ва у бунга лойиқдир. Фаолиятимни якунлаш учун «Ривер»га қайтиш ҳақида ўйлаяпман», – деб Игуаиннинг сўзларини келтиради Football Italia.

Маълумот ўрнида, аргентиналик ҳужумчининг туринликлар билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар