23.05.2020 17:18
3137
Франция чемпионати янги мавсуми бошланиш санаси маълум қилинди

Франция чемпионатининг янги 2020/21 йилги мавсуми бошланиш санаси эълон қилинди.

Унга кўра, Франция 1-дивизиони ўйинлари 22 август санасидан старт олиши режалаштирилган. Қайд этилишича, 17 июнь куни УЕФАнинг Чемпионлар лигаси янги мавсум ўйинлари санаси маълум бўлгач, Франция чемпионати баҳслари тақвими мамлакат Профессионал лигаси (LFP) томонидан тасдиқланади.

Маълумот учун, Франция чемпионати жорий мавсуми коронавирус пандемияси сабабли муддатдан аввал якунланиб, «ПСЖ» чемпион дея эълон қилинган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар