23.05.2020 16:01
9046
Энг қиммат ҳимоячилардан бири «Ньюкасл»га ўтиши мумкин

«Бавария» ҳимоячиси Люка Эрнандес ёзда «Ньюкасл»га ўтиши мумкин.

Bild хабарига кўра, араб инвесторлари инглиз клубини қўлга киритса, трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли катта.

Эслатиб ўтамиз, Эрнандес 2019 йили ёзда «Атлетико»дан «Бавария»га 80 млн евро эвазига ўтган эди. Ўша пайтда у Виржил ван Дейкдан кейин тарихдаги энг қиммат ҳимоячи бўлди.

Бу мавсумда Люка «Бавария» таркибида 14та ўйинда майдонга тушди.

Аввалроқ, «Ньюкасл» хўжайини Майк Эшли Саудия Арабистони инвестиция фондига клубни 300 млн фунтга сотаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Миш-мишларга қараганда, араблар жамоани АПЛда рақобатбардош қилишади ва Гарет Бэйл, Филипе Коутиньо ва бошқа кўплаб таниқли футболчилар трансферини амалга оширишади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар