23.05.2020 15:08
6942
Чемпионлар лигасининг 23 ёшгача бўлган энг яхши тўпурарлари рўйхати эълон қилинди

Give me Sport нашри Чемпионлар лигаси тарихидаги 23 ёшгача бўлган энг яхши форвардлар рейтингини тузди.

Ушбу рўйхатни «Барселона» форварди Лионель Месси бошқармоқда. Аргентиналик ҳужумчи 23 ёшигача ЕЧЛда 25та голга муаллифлик қилган. Иккинчи ўриндан 22та гол урган «Реал» афсонаси Рауль жой олган бўлса, учинчи поғонадан «ПСЖ» етакчиси Мбаппе ўрин олган – 19та гол. Франиялик ҳужумчи ҳозирда 21 ёшда.

Топ-10ликдан Криштиану Роналду жой олмади. Португалиялик футболчи 23 ёшгача ЕЧЛда 8та голга муаллифлик қилган.

Тўпурарлар топ-ўнлиги:

1. Лионель Месси — 25 гол

2. Рауль — 22 гол

3. Килиан Мбаппе — 19 гол

4. Карим Бензема («Реал») — 17 гол

5. Алессандро Дель Пьеро — 16 гол

6. Андрей Шевченко — 16 гол

7. Хавьер Савиола — 15 гол

8. Габриэл Жезус — 13 гол

9. Уэйн Руни — 13 гол

10. Сеск Фабрегас, Эрлинг Ҳоланд, Патрик Клюйверт — 10тадан гол.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар