23.05.2020 15:04
15021
Теглар
«Барселона» 6 футболчидан бошқа барчани сотиши мумкин

«Барселона» ёзда таркибдаги кўплаб футболчилар билан хайрлашишга тайёр.

Marca хабарига кўра, фақат 6 футболчи – Лионель Месси, Антуан Гризманн, Френки де Йонг, Марк-Андре тер Стеген, Ансу Фати ва Жерар Пике таркибдаги ўрнини сақлаб қолади. 

Бошқа барча футболчилар жамоани тарк этиши мумкинлигидан хабардор қилинган. Хусусан улар Лаутаро Мартинес («Интер») ёки Миралем Пьянич («Ювентус») трансфери бўйича битимга қўшиб берилиши мумкин.

Аввалроқ ҳимоячи Нелсон Семеду «Манчестер Сити»га, яримҳимоячи Артур «Ювентус»га, Жан-Клер Тодибо эса «Эвертон»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар