22.05.2020 18:06
3422
Теглар
«Ювентус» Погба трансфери бўйича музокарага киришди

«Ювентус» раҳбарияти «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба трансфери бўйича футболчининг агенти Мино Райола билан музокара бошлади, дея ёзмоқда le10sport.com.

Манбанинг ёзишича, Турин клуби ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши кутилаётган Миралем Пьянич ва Адриен Рабьо ўрнига Поль Погбани олиб келмоқчи. Футболчининг агенти ҳозирда Туринда бўлиб турибди.

Олдинроқ франциялик яримҳимоячига «Пари Сен-Жермен», Миланнинг «Интер» ва «Реал» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Погбанинг манчестерликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнь кунига қадар белгиланган. Шартномани бир йилга узайтириш шарти киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2012-2016 йилларда «Ювентус» клуби шарафини ҳимоя қилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар