22.05.2020 18:02
5363
Теглар
«Сан-Сиро» стадионини бузиб ташлашга рухсат берилди

Италиянинг Маданият мерослари бўйича Ломбардия ҳудуди комиссияси «Сан-Сиро» стадионига ўз баҳосини берди.

Хулосага кўра, «Милан» ва «Интер» клубларининг уй аренаси ҳисобланмиш «Жузеппе Меацца» («Сан-Сиро») стадиони маданий-тарихий мерос объекти ҳисобланмайди ва бузиб ташланиши мумкин.

Ўйингоҳ 1925 йилда қурилган бўлиб, 1956 ва 1989 йилларда қайта таъмирланган. Унинг ҳеч қандай маданий-тарихий аҳамияти йўқ.

Аввалроқ, «Милан» ва «Интер» клублари Милан шаҳри маъмуриятига «Сан-Сиро» ҳудудидаги янги стадион ва кўнгилочар парк лойиҳасини тақдим қилишган эди.

Лойиҳага кўра, стадион янгидан қурилади. Унинг атрофидаги яшил ҳудуд майдони икки баробар оширилади ва 106 минг кв.м.га етказилади. Лойиҳанинг қиймати 1 миллиард еврога баҳоланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар