22.05.2020 10:39
15227
Роналду «Ювентус»дан «Фиорентина» етакчисини сотиб олишни сўради

«Фиорентина» ҳужумчиси Федерико Кьеза фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин.

Calciomercato'нинг ёзишича, «кекса синьора» ҳужумчиси Криштиану Роналду клубдан 22 ёшли италиялик билан шартнома имзолашни сўраган. 

Аввалроқ «Фиорентина» етакчисини 50 млн евродан камига қўйиб юбормаслиги ҳақида айтилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Кьезанинг хизматларига «Интер», «МЮ», «Наполи» ва «Челси» ҳам қизиқмоқда. У бу мавсумда А Серияда 23та ўйинда майдонга тушиб, 6та тўп киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар