22.05.2020 07:39
5499
Ривалдо Ҳоландни Роналдо билан қиёслади

«Барселона» клуби ва Бразилия миллий жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Ривалдо «Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳоланд – ажойиб ўйинчи. У келажакда янада қўшиши ва дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланиши мумкин.

Унда характер бор – қўрқмасдан ўйнайди ва майдонда хотиржам кўринади. У – ҳали кўп нарсаларни ўрганиши мумкин бўлган жаҳон даражасидаги футболчи. Унга кўп клублар қизиқиши табиий ҳол.

Баъзилар аллақачон Ҳоланднинг услубини Роналдо билан солиштиришмоқда. Эҳтимол, Эрлингда ўхшашликлар бор, чунки у тезкор, қўрқмас ва жуда кўп гол уради. Аммо у Роналдонинг ўрнини эгаллайди, деб ўйлашга ҳали эрта.

Роналдо 4 бор жаҳон чемпионатида қатнашиб,  2 марта ғалаба қозонган. Ҳоландга у даражага чиқиш учун вақт керак. Аммо у чиндан ҳам бразилиялик билан яқинлашиш учун керакли фазилатларга эга», – деб Ривалдонинг сўзларини келтиради BetFair.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар