22.05.2020 19:26
4539
Ривалдо Бэйлга АПЛ клубига ўтишни тавсия қилди

Бразилия миллий жамоасининг машҳур собиқ футболчиси Ривалдо «Реал» Гарет Бэйлнинг Мадрид клубини тарк этиши мумкинлигини изоҳлади.

«Бэйлнинг МЛС клубларига таклиф этилгани, у ҳам ўзини Америка футболида синашга қарши эмаслиги ҳақида эшитдим. Фикримча, у ҳали 30 ёшда эканлиги боис АҚШга йўл олишга жуда барвақт. Тўғри, унинг «Реал»даги фаолияти тугаб бормоқда ва у тобора майдонда камроқ вақтга эга бўлади. Клуб Гаретнинг сўнгги йиллардаги муаммолари сабабли унга муҳим футболчи сифатида қарамаётгандек.

Ўйлашимча, Бэйл учун энг яхши вариант Англия Премьер-лигасига қайтиш бўлади. Хусусан, «Ньюкасл» клуби янги эгалари эвазига катта маблағга эга бўлишини инобатга олсак, Бэйл айнан ушбу клубга ўтиб юлдуз даражасини сақлаб қолиши ва янги даражага чиқмоқчи бўлган «Ньюкасл»га катта ёрдам бериши мумкин. Шундай экан, Гаретга таклиф тушган заҳоти «Ньюкасл»га ўтиши керак», - дея Ривалдонинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, олдинроқ Гарет Бэйл «Реал»даги маошлари миқдоридаги маблағ таклиф этилмаса, шартномасининг якунига қадар Мадрид клубида қолмоқчи эканлигини билдирганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар