22.05.2020 14:56
3272
«Реал» ва «Интер» Агуэронинг агенти билан боғланди

«Манчестер Сити»нинг аргентиналик форварди Серхио Агуэро ёзги трансфер ойнаси олдидан бир қатор гранд клублар диққатини тортган, дея ёзади La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг ёзишича, Мадриднинг «Реал» ва Миланнинг «Интер» клублари Агуэронинг агенти билан боғланиб, 31 ёшли футболчини ўз сафларига қўшиб олиш имкониятларини суриштирган. Агуэронинг қандай қарорга келиши кўпроқ ўзига боғлиқ.

Таклифларга қарамай, «Манчестер Сити» амалдаги шартномаси якунлашига бир йил қолган ўз етакчисини таркибда сақлаб қолмоқчи. Манчестерликлар аргентиналик ҳужумчи билан шартномани узайтиришни режалаштирган.

Олдинроқ, «Интер» клуби Лаутаро Мартинесни «Барселона»га сотса, унинг ўрнига Агуэрони олиб келиш бор имкониятини ишга солиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Серхио жорий мавсумда «Манчестер Сити» сафида жами 30 ўйинда майдонга тушиб, 23та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар